Жаннат – оналар оёғи остида

18 Yan 2018 2230

Аллоҳ таоло марҳамат қилди: “Эй, Раббим мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек Сен ҳам уларга раҳм қилгин” (Исро сураси, 24-оят).

 

Иззат-икромга лойиқ зот бу – онадир.

 

Ҳасан Басарий (раҳматуллоҳи алайҳ)айтади: “Онанинг юзига назар солиш ибодатдир”. Шундай экан, унга яхшилик қилиш нақадар савоб эканини билиб олаверинг.

 

 Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) онаси билан бир товоқдан овқат емасди. Бунга сабаб онасининг егиси келган нарсага қўл чўзиб, оқ бўлиб қолишдан қўрқарди.

 

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) онасига сув келтирди, келса онаси ухлаб қолибди.  У киши онаси ёнида уйғонгунча кутиб турди. Мен кетсам, онам уйғониб, сувни топа олмай қийналмасин деб, шундай қилди.

 

Ибн Шурайҳ (раҳматуллоҳи алайҳ) масжидда дарс берар эди. Онаси келиб, тур ўрнингдан товуқларга дон бер, деди. У киши онасига итоат қилиб дархол ўрнидан турар ва дарсни тарк қилиб, онасининг айтган ишини бажарар эди. 

 

Аллоҳ барчаларимизни онани рози қилиб Аллоҳни раҳматига эришишни насиб қилсин.

 

Ойбек   

Маърупов