Қирғизистондаги қишлоқ аҳолиси харом ичимликлардан воз кечишди

22 Yan 2018 2422

Қирғизистон Республикасининг Норин вилоятидаги Қора-Қунғой овули аҳолиси алкоголь ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишдан ёппасига воз кечишди. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, ушбу ташаббус қишлоқ ёшлари томонидан олиб чиқилган. Муҳокамадан сўнг барча дўконларда спиртли ичимликлар савдоси тўхтатилди.

 

Айтиб ўтиш жоиз, қишлоқда ҳозирги вақтда бешта дўкон фаолият кўрсатади. Шулардан бири 10 йил аввал тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар сотишни тўхтатган.

 

Қирғизистонда илк бор шунга ўхшаш тадбир Ўш вилоятининг Караке қишлоғида 2008 йилда амалга оширилган эди.

 

Ушбу тадбирдан асосий мақсад ёшлар ўртасида алкоголизм ва жиноятчиликнинг олдини олишдир. Тадбирнинг асосий ташаббускорлари қишлоқ аҳолиси бўлиб, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари, масжид имомлари ва тадбиркорлар уларни қўллаб-қувватлаш орқали, уларнинг ғояларини амалга ошириб келмоқдалар.