Мусулмонлар саҳро ўртасида энг йирик чучук сув заҳирасини бунёд этишди

22 Yan 2018 1880

Абу Дабидаги Лива саҳросида дунёдаги энг йирик чучук сув заҳираларидан бири бунёд этилди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида бўлиб ўтган экологик форумда эълон қилинди.

 

Таъкидланишича, улкан сув резервуари ер остидан 80 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, у 315 та қудуқдан иборат тармоқнинг бир қисмидир. У ерга ҳар куни Шувейхатдаги сувни чучуклаш марказидан 32 тонна сув етиб келади.

 

Мазкур резервуарни тўлдириш учун 2 йил муддат ўтди. Ҳозирда бу ерда санитар назоратидан ўтган 26 миллион куб метр чучук сув мавжуд.  Лойиҳа қиймати 435 миллион АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.