Эзгу амаллар бардавом

11 Iyul 2015 2880

Тинчлик — Яратган томонидан инсонга ато этилган энг буюк неъмат. Унинг замирида кўнгил хотиржамлиги, тўрт кўз тугаллиги, озод ва обод ҳаёт мужассам. Мусаффо осмон, фарзанд кулгуси, энг олий, энг эзгу орзу - ниятлар рўёби ана шу буюк неъмат туфайлидир.  Инсон қадр - қиммати улуғланган юртда, мамлакат обод, эл турмуши фаровон бўлади.

               

Ана шу мақсадда 10 июнь куни Тошкент шаҳар Аёллар марказида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

               

Унда “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом ноиби Қосимхон Бойхонов, Шайхонтоҳур тумани бош отинойиси Феруза Сулаймонова ҳамда "Аёллар маслаҳат маркази" Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани бўлими раҳбари Ахмедова Дилбархонлар юртимизда давлатимиз томонидан ижтимоий муҳофазага қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати, бугунги кун шукронаси борасида сўз юритдилар.

                 

Тадбир сўнггида ижтимоий ҳимояга муҳтож кимсаларга хайрия эҳсонлари тарқатилди ва ушбу Хайрли ишларни ташкил этганлар хаққига дуолар қилинди.

                  

                                                      "Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати