Терактдан сўнг мусулмон йигит Барселона аҳлининг олқишига сазовор бўлди

13 Yan 2018 632

Радикал террорчи томонидан содир этилган бузғуниликдан сўнг, Рамбла шаҳри кўчасига мусулмонлар орасидан номаълум бир киши чиқиб, Каталония аҳолисидан кечирим сўради, деб ёзади The Independent.

 

Мусулмон киши йўл четида плакат билан турарди. Унинг ёнидаги плакатда “Мен мусулмонман, лекин, террорчи эмас. Мен тинчлик ва муҳаббат тарафдориман”, деган сўзлар каталония, испан, француз, араб ва инглиз тилларида ёзилган эди.

 

У киши йўловчиларнинг барчасига, терактдан сўнгги Барселонанинг бирдамлиги рамзи сифатида қучоқ очиб кўришишни таклиф қиларди. Бир зумда унинг атрофини бир тўп оломон ўраб олди.  Кўпчилик у билан қучоқ очиб кўриша бошлади. Мазкур видео тармоқларда жуда тез тарқалди ва Фейсбук тармоғи фойдаланувчилар томонидан мақтовларга сазовор бўлди.

 

“Мен уни бағримга босганимда у мендан кечирим сўради, бу менга қаттиқ таъсир қилганидан йиғлаб юбордим”, дейди шаҳар аҳолисидан бири.