“Муҳтожларга бепул нон” акцияси мусулмонлар орасида оммавий тус олди

22 Yan 2018 1207

Эроннинг Забол шаҳарчасида истиқомат қилувчи мусулмон Хусайин Бонияди шаҳарчадаги барча нонвойхона ва нон дўконларини айланиб, тадбиркорларни муҳтож оилаларга бепул нон тарқатиш акциясида ишитирок этишга чорламоқда.

 

Ҳозирда унинг чақириғига 87 тадбиркор хайриҳоҳлик билдириб, аҳолининг муҳтож ва ночор қатламига бепул нон улашиш тадбирини ташкил қилишди.

 

“Нонвойхоналарнинг асосий қисми, хусусан 87 таси менинг ташаббусимни қўллаб-қувватладилар ва режамни амалга оширишга ёрдам бермоқдалар”, дейди Ҳусайн.

 

“Биз шаҳримиздаги ҳар бир нонвойхона ва нон дўконларига кириб ўз лойиҳамиз ҳақида тушунтириш ўтказяпмиз. Нонвойлар Иттифоқидан олган маълумотимизга кўра, ҳозирда шаҳримизда 160 та нон дўкони мавжуд. Бизнинг мақсадимиз уларнинг ҳаммасини лойиҳамизга жалб қилиш”, дейди у.

 

Мазкур ҳайрия лойиҳаси ташаббускори шунингдек, шаҳардаги кўзга кўринган ташкилот ва жамиятларга, кам таминланган оилаларга озиқ – овқат хариди учун пул-маблағ ажратиш ҳақидаги ташаббус билан ҳам мурожаат қилмоқда.

 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳам шу каби ҳайри – эҳсон лойиҳалари ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқлардан маълум бўлишича, шаҳримиздаги кўплаб дўкон ва ошҳоналар шаҳардаги кам таъминланган оилалар ва нафақаҳўрларга бепул нон улашаяптилар. Мана шундай ҳайрли амалларнинг бардавом бўлишини истаймиз, зеро ҳайру-саҳоват юртимизга файз ва барака келтиради.