Мисрда атеизм таъқиқланади

13 Yan 2018 1153

Шу кунларда Миср парламенти атеизмга қарши қонунни ишлаб чиқди. Қонун кучга кирса, Миср давлати ҳудудида атеизм (динсизлик) бутунлай таъқиқланади ва жиноят сифатида баҳоланади. Мазкур лойиҳани Парламент қўмитасининг дин ишлари бўйича депутати Амр Хамруш ишлаб чиқди.

 

Унга кўра, қонунни бузган шахс динга нисбатан ҳурматсизликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилади ва  5 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Мисрда Ислом динига нисбатан ҳурматсизлик қаттиқ қораланади ва жавобгарликка тортилади. Жумладан, 2016 йили ёзувчи Фатима Наот Ийд Ал Адҳа байрамида қурбонлик қилишни танқид қилгани учун уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.