Латвия кутубхоначилари янги қоидадан норозилар

13 Yan 2018 681

Латвия ҳавфсизлик хизмати кутубхоналар ходимлари учун янги қоида ишлаб чиқди. Бунга кўра, бундан буён кутубхоначилар ислом дини билан қизиқаётган китобхонни синчковлик билан кузатишлари лозим қилиб қўйилди.

 

Латвиянинг Sputnik агентлигининг таъкидлашича, ушбу чоранинг қўлланилишига сабаб, кутубхоналарда бепул интернет хизмати мавжуд бўлиб, бу террорчилар учун ўз тарғиботларини амалга ошириш учун жуда қулайдир.

 

Янги жорий қилинган қўлланмага биноан, радикал – террорчининг фарқлаш ва илғаш учун бир неча жиҳатларга аҳамият бериш лозим: “Ислом динига кучли қизиқиш, жумладан террорчилик жамиятларига қизиқиш. Террорчиларга нисбатан очиқ хайриҳоҳлик билдириши (асосан ИШИДга); кийимлари ёки бошқа нарсаларда ИШИД нишонини тақиб юриши; интернет тармоғи орқали террочиликка оид видеоматериаллар, зўравонлик, ваҳшийлик акс этган тасвирларга, террорчилик ривожланган ҳудудлар ва террорчиларнинг тарғибот дастурлари билан қизиқиш”.

 

Шу билан бирга юқорида кўрсатилган белгиларнинг намоён бўлиши кишининг ҳақиқий террорчи эканини исботламайди, дея изоҳ ҳам берилади.

 

Таъкидлаш лозимки, мазкур қоидаларнинг жорий қилинишини кутубҳоначилар хурсандчилик билан қарши олмадилар. Уларнинг фикрича, “масалан, ҳафтада уч-тўрт маротаба Қуръон ўқиш учун келган кишини жамият учун ҳавфли жиноятчи дейиш нотўғри”