Ислом динини қабул қилган спортчи ҳис – туйғулари билан ўртоқлашди

18 Yan 2018 1775

Янги Зеландиялик машҳур боксчи ва регби ўйинчиси Сонни Билл Уильямс Мадинадаги Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилгани ҳақида, ўз Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

 

2009 йилда Ислом динини қабул қилган спортчи Саудия Арабистонига Умра зиёратини амалга ошириш учун борди. Умра зиёратидан аввал у Мадинадаги Пайғамбаримиз (салоллоҳу алайҳи васаллам)нинг масжидларини зиёрат қилди. Бу ерда унга илоҳиётчи олим ва воиз Камол Абу Марям ҳамроҳлик қилди, деб хабар беради Исламньюс Дейли мейл маълумотига таяниб.

 

“Мадинадаги Пайғамбаримизнинг (салоллоҳу алайҳи васаллам) муқаддас масжидларини зиёрат қилиб ажиб туйғуни ҳис қилдим”, деб ёзади спортчи ўз саҳифасида.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур регби ўйичиси тунислик оила билан танишиб, уларнинг турмуш тарзини яқиндан кузатгач Ислом динини қабул қилишга аҳд қилган эди.