Британия армияси мусулмонлар учун реклама ролиги тайёрлади

18 Yan 2018 1156

Британия армиясига мусулмон ҳарбийларни жалб қилиш ҳақидаги реклама ролиги нафақат Британия, балки Ғарб жамоатчилигида ҳам жуда тез оммавийлашди.

 

Роликда покистонлик аскарнинг жанговор шароитда таҳорат олиб, намозни адо этаётгани, унинг ортида эса британиялик аскарлар уни қўриқлаб турганлари тасвирланган. Реклама “Ўз эътиқодимга амал қилиб”("Keeping my faith") деб номланган бўлиб, унда армиядаги мусулмонларга нисбатан ижобий муносабат акс эттирилган ва шу орқали амалда мусулмонларни британия армиясига жалб қилиш кўзда тутилган.

 

Ушбу реклама ҳарбий ҳизматга Британиянинг барча миллат вакилларини чорлаш учун йўлга қўйилган лойиҳанинг бир қисми бўлиб, ушбу лойиҳа учун 1,6 млн фунт стерлинг ажратилган.