12 ёшли мусулмон фигурист дунё рекордини янгилади

13 Yan 2018 1043

Измирлик 12 ёшли мусулмон фигурист Эфе Четиз дунё рекордини янгилади. Эфе Четиз Анқарада бўлиб ўтган конькида фигурали учиш чемпионатида Basic Novice A Boys категорияси бўйича, ижро техникасидан 23,03балл олиб, дунё рекордини янгилади.

 

Олти йиллик фаолияти давомида ёш фигурачи фақат совринли ўринларни эгаллаган. Унинг ҳисобида 30 медаль бўлиб, шулардан 26 таси олтин. Эфенинг мураббийй уни “Олтин бола” деб атайди.

 

Италияда бўлиб ўтган Coppa Europa мусобақасининг European Criterium турнирида Эфе 26,60 баллни қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.

 

26 йилдан буён мунтазам ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур мусобақадан сўнг Эфе Четиз номи Олтин Китобга киритилди. У ушбу китобга киритилган илк ва ягона турк фигуристидир.

 

“Янада яхши натижаларга эришиш учун мен яна ҳам кўпроқ ишлашим керак. Менинг мақсадим Олимия ўйинларида иштирок этиш”, дейди Эфе.