Саволлар ва жавоблар

Муомалотлар

Accaлому алайкум! Илтимос, бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз! Бир ой олдин дўкондор шахс чет давлатдан ўша кунги курс билан товар олиб кирган. Ҳозир эса шу товарини бугунги курс бўйича сотяпти. Менимча, бу иш жуда тўғри эмас, чунки бир ой аввалги курс билан дўкондор ҳисоб-китоб қилиб бўлган-ку? Нега ўзбек мусулмонлари чет эл валюта курси кун сайин ўзгаришига қараб товар учун қўшимча ҳақ тўлашлари керак?! Агар фикрим нотўғри бўлса, изоҳ беришизингизни илтимос қилардим!

2611
 
 

Ассалому алайкум. Мендан бир одамнинг озгина қарзи бор эди. Закот сифатида у одамнинг қарзидан воз кечсам бўладими? Агар бу шаръан мумкин бўлса, буни қанақа қилса тўғри бўлади?

2214
 
 

Ассалому алайкум. Сафардаги бир дўстим тилла узук топиб олибди. Шуни нима қилишни билмаяпти. Дўстим топиб олган узукни нима қилсин? Узукнинг эгаси чиқмаётган экан.

3486
 
 

Ассалому алайкум Одилхон қори ака! Мен бир йил олдин эрим билан ажрашганман. Битта қизим бор. Идда муддати тугагач ўзим билан ишлаган ҳамкасбимга никоҳландим. Никоҳланган инсон билан бошида ижарада яшадик. У инсон бошида квартира олишда пул қўшаман, ёрдам бераман деб ваъда қилган. Охири квартирани ўзимни пулимга ва ота-онам қўшиб берган пулга олдим. Етмаганига маълум миқдорда қарз олдим. Саволим шуки, ўша олинган қарз фақат менга тегишлими ёки мени никоҳига олган инсонга ҳам тегишлими? Ўша квартирада бирга яшаймиз. Қарзни бирга тўлашимиз керакми? Ярим пулини ойликларимни йиғиб тўладим, қолганини уларга тўлаб беринг, десам бўладими? Шариатга тўғри келадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

2284
 
 

Пластик картага савдо қилаётиб ёхуд пластик картадаги маблағни нақдлаштиришда маълум миқдорда фоиз олиб қолса бўладими. Бунинг хукми қандай?

4371