Саволлар ва жавоблар

Ижтимоий масалалар

Ассалому Алайкум! Анчадан бери бир савол қийнаб юрганди. Мусулмон одам карьерада ҳийлакор инсонлар орасида макр ва ҳийла ишлатса бўладими? Масалан Қуръонда кўп келтирилган Аллоҳ таъло макрлироқ деб. Жангда ҳам ҳийла ишлатиш мумкин. Аммо ишдачи? Афсуски, касбий фаолиятда (каръера қилишда) бировларга чоҳ қазиб, ҳамкасбларни ёмонлаб раҳбарга яхши кўриниш ҳолатлари талайгина. Ўзинг ёрдам берган одаминг эртага орқадан пичоқ уриши кўп кузатилади. Агар 100 фоиз ростгўй, тўғрисўз бўлсангиз, ҳеч нимага эриша олмайсиз. Шу ҳакда ислом нима дейди? Қандай йўлдан боришни тавсия қилади?

2237
 
 

Ассалому алайкум, қори ака! Саволларга бераётган жавобларингиз учун раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Сизга яна бир савол билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз: бир дўстимизнинг оталари баъзи сабабларга кўра, қамалиб қолдилар. Ҳозирда оиласини ўша дўстимиз нафақа билан таъминлайди. Лекин, сал бахиллик қилади. Агар шу дўстимиз сингиллари ва укаларига қараса, етим боққаннинг савобини оладими?

2038
 
 

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Сизга саволим бор эди: бемор соғайиши учун унинг руҳий ҳолати муҳим ҳисобланади. Шунинг учун тиббиётда шифокор сири, шифокорнинг беморлар билан мулоқоти қоидалари бор. Шунга асосан шифокор беморга, унинг аҳволи оғир бўлса, текширув натижаларининг тўғрисини айтмай, меьёрга бироз яқинлаштириб, енгиллатиб айтиши, ёки касалини сир тутиши зарурат бўлса, аҳволингиз яхши, деб айтиши ёлғон ҳисобланмайдими? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

2392
 
 

Ассалому алайкум. Кўпчилик ҳозир бировларнинг телефонини титкилашни яхши кўради. Биринчи навбатда, СМСларни ўқишга ошиқади. СМСларида шахсий мавзудаги хабарлар ҳам бўлиши мумкин. Саволим шундан иборат: агар бировнинг телефонини рухсатсиз титкиласа ёки хабарларини ўқиса, гуноҳкор бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

3379
 
 

Ёлгиз аёлга туҳмат килинса кечириладими?

2510