Саволлар ва жавоблар

Ижтимоий масалалар

Кўрилган ҳар бир туш бирор нарсадан дарак берадими?

4196
 
 

Ассалому алайкум Устоз. Соғлиғингиз яхшими? Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4714
 
 

Ассалому алайкум. Савол: Яқинда ота бир укам билан танишдим. У мендан 8 ёшга кичик экан, яъни ёши 25 ёшда. Оналаримиз бошқа бўлгани билан у билан битта отанинг пушти камаридан туғилганлигимиз учун улар билан силаи раҳмни боғлашни ўзимни вожибим деб билдим. Ўша укам қўшиқчилик касбини танлаган экан, яъни тўйларда қўшиқ айтиб юраркан, ўзини баъзи қўшиқларига клип ҳам ишлаган экан. Қисқаси биз томонларда сал пал номи чиқиб улгурибди. Табиийки, озгина машҳурлик касалига ҳам чалинган кўринади. Унинг муомалаларидан анчагина кибрли эканлигини сезиб қолдим, мен ҳар сафар мулоқот қилганимда (ҳозирча фақат смс, ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турибмиз) аввал мен салом бериб гапни бошлайман. Яқинда бир издиҳомда ҳам илк бор у билан кўришганимизда ҳам ўзи ёнимга келмади, мен катта бошимни кичик қилиб, бориб сўрашиб келдим. Аллоҳ қодир қилганича шаръий илмлардан ҳабарим борлиги учун ундаги бу ёмон иллатни сезиб қолдим. Ундай мутакаббирларга кибр билан муомала қилиш керак, дейишади баъзилар. Лекин у менга қариндош бўлгани боис, мен бу масалада шошилмасликни афзал билдим. Устоз, айтингчи укамдаги менга ва бошқаларга нисбатан қилаётган бу манманлигини қандай қилиб даволасак бўлади? Унга қандай қилиб таъсир ўтказиш мумкин?

1548
 
 

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Саволим: баъзи эркак исмларни охирига "а" ҳарфи қўшилиб қизларга исм қуйишади. Масалан, Рашида, Солиҳа, Анвара ва шу каби исмлар. Лекин Аллоҳнинг сифати бўлган исмларга ўғил болаларга олдига "абду" қўшиб ёзилади, лекин қизларга Азиза, Ҳамида, Раҳима каби Аллоҳнинг сифати бўлган исмлар қўйилади. Бунда кароҳият йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

3391
 
 

Ассалому алейкум. Саволим бор эди: Яқинда Дадамнинг укалари қазо қилдилар. Ҳали 40 лари чиқмади. Қазо қилган уйлари бошқа. Бизнинг уйда телевизор кўрса буладими? Марҳумга зиён етмайдими? Жавоб учун катта Раҳмат!

6445