Саволлар ва жавоблар

Ассалому алайкум, қори ака. Ота - она қилган гуноҳлари учун фарзанд жавоб берадими? Ота - онанинг гуноҳи фарзандига уради, дейишади. Шу ҳақида маълумот берсангиз!

2378
 
 

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Сиз бошчилигингиздаги Мухлис.уз сайт ходимларига катта раҳмат! Устоз, саволим қуйидагича: мен синашта бир танишимга пул бергандим. У бажариши лозим бўлган ишнинг уддасидан чиқмади. Мен унга пул бераётганимда қарз олаётганини ёздириб олганман. Ўша пулни қайтариш муддати белгиланган вақтидан анча ўтиб кетди. Мен ундан пулни қайтаришини сўрагани борсам, менга ўхшаган одамлар сони кўп экан!У қарзини тан оляпти, лекин қайтариш учун озгина кутиб туринг, деяпти. Бир неча бор шундай бўлди. Мана шунақа вазиятда қандай йўл тутишим керак? Қарзни узишини сабр билан кутайми ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилайми?

2370
 
 

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ ҳурматли мухлис.уз маъмурияти. Азиз устоз. Сизга ўзимни анчадан бери қийнайдиган,ўйлантириб қўядиган саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан... Гап шундаки,мен Жума намозига ким боришга ҳақли эканлигини билолмаяпман...Кўзи саломат бўлиши керак экан - а? Шу мани кўзим 4 метргача сааал яхши тиниқ кўради. Кейин у ёғига ким эканлиги унчалик тиниқ кўролмаяпман. Жумага борганда имомни юзини тиниқ кўролмайман...Кўзим узоқни яхши кўролмайди. Чап кўзим -3.5 ва ўнг кўзим -6.5 шифокор учетида тураман. Кўриш қобилияти -5 дан юқори бўлган инсонларни қатъий назорат остига ҳисобга олар экан докторлар. Жумага борсам бўлади-а? Мен ҳали кўр эмасман-ку. Шунчаки узоқни аниқ,равшан кўролмайман. Яқинни кўра оламан. Кўзойнагим бор. Шу саволимга жавоб топа олмаётган эдим. Жавоби қандай бўлар экан? Саломат бўлинг.

2616
 
 

Мен ҳозир Москвадаман. Намоз ўқишни бошламоқчи эдим. Бомдод намозини ўқиб, пешин билан асрни қазо бўлса қазосини ўқисам бўладими?

3024