Саволлар ва жавоблар

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Сизга саволим қуйидагича: менга одамлар: Сизда тура турсин. Уни маълум вақтда қайтариб оламан! деб пул берса, шу пул менга зарур бўлиб қолганда, ишлатсам бўладими? Ҳақ эгаси айтган вақтгача пулни жойига қайтариб қўяман. Шундай қилиш мумкинми?

3360
 
 

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга савол беришдан мақсад бир нарсани аниқлаштириб олиш: кўп китобларда ўқиганман, рамазон ойида, жума кунида, туннинг учдан бири қолганида, ёмғир ёққан пайтда қилинган дуо шубҳасиз ижобат бўлади, дейилган. Аслини олиб қараса, қайси ой ёки қайси кун бўлишидан қатъи назар, мусулмон одамнинг чин дилдан умид билан қилган ҳар қандай дуоси ижобат бўлади... Ёшлигимда дуо қилганман. Чин дилдан муҳаббат билан дуо қилиб, бир нарсани сўраганман. Меҳрибон Аллоҳ дуоимни ижобат қилган. Ўша ёшлик пайтимдаги ҳолатни ҳозир пайдо қила олмаяпман. Лекин жуда қаттиқ ҳаракат қиляпман. Барибир умид учқунлари ёнмаяпти. Дуода умид уйғотиш, ихлосли бўлиш учун нимани маслаҳат берасиз?

3475
 
 

Ассалому алайкум. Саволим шуки, омад тилайман, омадинг бор экан, дейилади. Умуман, бир-бирига омад тилаш мумкинми?

6112
 
 

Ассалому алайкум! Шароитим туфайли фарзандимга ақиқа қилмагандик. Ҳозир 12 ёшга тўлди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ҳозирда анча ўзимизни ўнглаб олдик. Келажакда ўғлимга атаб ақиқа қилсак бўладими? Қандай маслаҳат берасиз?

3728
 
 

Ассалому алайкум. Ақидага оид бир саволим бор эди: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, унда нега бандаларини ибодат қилишга буюрган?

3539