Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Серфарзандлик камбағаллик келтирадими? 19.01.2017

Савол:

   Ассалому алайкум, устоз! Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин. Устоз, саволим бор эди: “Кўп фарзандлик камбағалликка олиб боради”, дейишди. Баъзилари ҳадис ҳам бор, деб даъво қилишди. Мен эса Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳу ривоят қилган: “Сизлар (эрини) яхши кўрадиган, туғадиган аёлларга уйланинг! Зеро, мен сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматлар олдида фахрланаман”, дедилар” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ) ҳадисни келтирсам ҳам кифоя қилмади. Чунки жамоатда шу каби дуо қилинибди! Серфарзандлик камбағаллик келтиради, деган ҳадис борми?

Жавоб:

   Ва алайкум aссалом. Динимизда никоҳга қодир бўлган банда уйланиб, фарзанд кўришга тарғиб қилинган. Шундай ҳадисларнинг бирида туғишга салоҳиятли аёлга уйланиб, серфарзанд бўлинглар, сабаби мен қиёматда бошқа умматлар олдида сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман, дейилган. Шунга кўра, серфарзанд бўлишга ҳаракат қилинади. Болаларни боқиш ё тарбия қила олмасликдан қўрқиб, фарзанд кўрмаслик жоиз эмас, дейилади. Айниқса, камбағалликдан қўрқиб бола кўрмаслик мумкинмас. Сабаби, мўмин банда “Ризқни Аллоҳ беради”, деган қатъий эътиқодда бўлади.
Хуллас, серфарзанд бўлиш камбағалликка сабабдир, деган гап йўқ. Бу, Ислом дини моҳиятига зиддир. Валлоҳу аълам!