Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Фалон ишни қилсам хотиним талоқ бўлсин, деган киши ҳақида 03.08.2016

Савол:

Бир одам қилиб юрган гуноҳ ишидан қутула олмай, охири: “Эй Худо, энди шу гуноҳни қилсам, хотиним фалончи уч талоқ бўлсин, омин, Аллоҳу акбар!”, деб овозини чиқариб айтса, мақсади эса гуноҳдан қутулиш бўлса, лекин атрофда ҳечким йўқлиги сабабли униг бу гапини ҳечким, хотини ҳам эшитмаган бўлса, кейин бандалик билан барибир шу гуноҳни содир этса, хотинига нечта талоқ тушади? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аввало, “Бирон гуноҳни содир этсам, хотиним уч талоқ бўлсин!” дейиш тўғри эмас. Чунки банда хатодан холи эмас, заиф, ожиздир. Қолаверса, унинг гуноҳ содир этишида хотинининг нима алоқаси бор? Бу иш ўз оёғига болта уриш билан баробар иш. Ақлли иш эмас, ҳарҳолда. Борди-ю, кимдир ақлсизлик қилиб шундай гап айтган бўлса, ўша гуноҳни қилиши билан хотинига (неча талоқ деган бўлса, ўшанча) талоқ тушади. Шунинг учун талоқ борасида ўйлаб иш қилиш, тилга эътиборлироқ бўлиш керак, валлоҳу аълам.