Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Эри талоқ қилмаган аёлга уйланиш ҳукми 23.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум, Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли. Бир саволим бор эди: аёл эри билан бир неча йил кўришмай, талоқ олмай бошқасига никоҳланса бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Эри бор аёлга уйланиш ҳаром. Аёл бир вақтнинг ўзида эридан бошқанинг никоҳида бўлиши мумкинмас. Агар ўша аёл эри билан ихтиёрий ажрашиб, иддаси чиқса, шундан кейин унинг боши очиқ ҳисобланади.
    Бир неча йил кўришмаслик сабаб эр-хотин ўртасига талоқ тушмайди. Талоқ – жиддий нарса. Маълум шартлар мавжуд бўлгандагина эр тарафидан талоқ тушади. Агар аёлниннг эри талоқ қилишни хоҳламаса ёки эрининг йўқолгани сабаб хотин нима қиларини билмаса, қозига (ҳозирги вақтда диний идора масъул ходимларига) мурожаат қилади.