Фаришталар имтиҳон қилинмайди

8 Mart 2017 6446

      Фаришталар ва ҳайвонлар имтиҳон қилинмайди. Бу ҳаёт инсонлар ва жинлар учун синовдир. Шайтонлар ҳам синовга маҳкум этилган. Шайтонлар бошлиғи Иблисдир. Одамлар ва ҳайвонлар тупроқдан, жинлар ва шайтонлар эса оловдан яратилган. Фаришталар эса нурдан яратилган. Улар емайдилар, ичмайдилар, кийим киймайдилар, чарчамайдилар. Уларнинг жинси ҳам йўқ. Улар гуноҳ қилмайдилар, фақат топширилган топшириқларни бажарадилар. Фаришталар сони жуда кўп. Бироқ уларнинг аниқ сонини Буюк Аллоҳдан бўлак ҳеч ким аниқ айта олмайди.

4 буюк фаришта:

Жаброил (а.с.) ёхуд малаку-л-мавт: Аллоҳ ва одамлар орасидаги элчи, хабар келтирувчи фаришта.
Азроил (а.с.): ўлим фариштаси, инсонлар қазоси етганда уларнинг жонини олишга келади.
Микоил (а.с.): табиат ҳодисларини бошқаришга масъул фаришта: ёмғир, шамол, ўсимликларнинг ўсиши ва ҳаказо.
Исрофил (а.с.): Қиёмат куни икки бор сур чалувчи фаришта. Биринчи марта сур чалинганда, қиёмат қойим бўлади, иккинчи марта чалинганда, барча ўлган мавжудотлар қайта тирилади.

Бошқа фаришталар:

Кироман-Котибин – инсоннинг яхши ва ёмон амалларини ёзиб борувчи фаришталар.
Мункар ва Накир – инсон қазо қилиб, қабрга қўйилганда савол-жавоб ўтказадиган фаришталар.
Қўриқловчи-Фаришталар – Инсонларни олдидан, орқасида, ўнгидан, чапидан(Аллоҳнинг изни билан) ҳимоя қилувчи фаришталар.
Ризвон (а.с.) – Жаннатнинг бош фариштаси, Жаннат қўриқчиси
Молик (а.с.) – Дўзахнинг бош фариштаси.
Забония – Дўзахда гуноҳкорларни азобловчи фаришталар.
Хамалату-л-Арш – Аршни кўтариб турувчи фаришталар.

 

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади