Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганамиз - 3

9 Mart 2017 2905

Ал-Мумит – Ўлдирувчи, барча жонзотларни ўлдирувчи Зот. Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқнинг маълум вақтда ажалини тайин этган. Ўзи ҳозирлаган сабаблар занжири билан ўлим ҳодисасини юзага келтиради.

Ал-Ҳайй – Азалий ва абадий тирик, барҳаёт Зот. Унинг тириклиги банданинг ҳаётига умуман ўхшамайди. Аллоҳ таоло ҳаётига бирор нарса сабаб бўлмаган, унинг бошланиш вақти ҳам тугаш муддати ҳам бўлмайди, чунки у Зот ўлмайди. Бизни ўз измига солган вақт, замон тушунчалари Унинг учун жараён этмайди.

Ал-Қаййум – Ҳар бир ишнинг устида турувчи, ҳамма нарсани тутиб турувчи Зот. Аллоҳ таоло Ўз зоти билан барҳаёт туради, яралмишлар эса Унинг сабабидан, Унинг қудрати туфайли яшайдилар. Ҳар бир нарсага маълум муддат оёқда туриши учун сабаблар пайдо қилган. Ҳамма нарса Ҳақ билан қоимдир, Ҳайй ва Қаййум фақат Аллоҳ таолодир.

 

www.irfon.uz