Гуноҳларим кечирилмайди деб ўйлаяпсанми? Кўплаб гуноҳ ва фаҳш ишларни қилганни Аллоҳ кечириши қийин деб ўйловчига қуйидаги “Юз кишини ўлдирганнинг тавбаси” ҳадисини келтирамиз. Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та жонни ўлдирган бир кимса бор эди. У ер юзи аҳлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир роҳибга далолат қилишди. У роҳибнинг олдига келди ва ўзининг 99 та жонни ўлдирганини, тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Роҳиб: “Имкон йўқ” деб жавоб берди. Шунда бояги кимса роҳибни ҳам ўлдирди ва саноқни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олим кишига далолат қилишди. У бориб, ўзининг 100 та жонни ўлдирганини, энди тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким тўса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат қил. Ўз еринггга қайтма. Чунки, у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жўнади. Ярим йўлга етганда, ўлим фариштаси унга етиб олди (вафот этди). Шунда у одам хусусида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Раҳмат фаришталари: “Бу одам тавба қилган ҳолда қалби билан Аллоҳ таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам (умрида) ҳеч яхшилик қилмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга ҳакам қилдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормоқчи бўлган жойини ўлчаб кўринглар. Бу одам қайси тарафга яқинроқ бўлса, ўша тарафга ҳукм қилинади” деди. Фаришталар ўлчаб кўрсалар, у одам бормоқчи бўлган тарафига яқин экан. Дарҳол унинг руҳини раҳмат фаришталари олиб кетдилар”. Муттафақун алайҳ.
1. Ёмон сифатни яхши сифатга айлантириш. Масалан, ширкни иймонга, зинони иффатга, ёлғонни ростга, хиёнатни омонатга ва ҳоказо.
2. Қилинган ёмонликни қиёмат куни яхшиликларга айлантириш. Бундай фазлдан кўра буюкроғини бирор жойда кўрганмисан?!
Нозимжон Иминжонов |
Сўраган эдингиз?Савол беринг
|