Одилхон қори Юнусхон ўғли

Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йил 18 майда Наманган шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.

 

Илк диний сабоқни оилада отаси Юнусхон қоридан олади ва 1997 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, хатмона ўтайди.

 

1998 - 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом - хатиб, 1999 - 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган.

 

2002 йилда “Имом ал-Бухорий” номли Тошкент Ислом Институтини тамомлаган.

 

2000 - 2011 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” жомеъ масжидида имом - хатиб вазифасида хизмат қилган.


1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Устозлик мақомиолий саодат. Камолот йўлида бизга сабоқ, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга…
372330 Sen 2015
“Ийд ал - адҳа” - Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин! Барча мўмин-муслимларни Ийд ал - адҳа - Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз. А…
302127 Sen 2015