Одилхон қори Юнусхон ўғли “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуидаги анжуманда иштиок этди

8 Noy 2016 2005

    Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида диний соҳада амалга оширилган улкан ислоҳотларни кенг тарғиб этиш борасида “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуидаги республика конференцияси бўлиб ўтди.
    Анжуманда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакиллари, масжид имом-хатиблари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари раҳбарлари иштирок этдилар.
      Хусусан, тадбирда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби Одилхон қори юнусхон ўғли ҳам иштирок этди.
     Анжуманда юртимизда диний-маънавий соҳада амалга оширилган улкан ўзгаришлар, эришилган ютуқларни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш, юзасидан диний соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Шайх Зайниддин жоъме масжиди матбуот хизмати