Одилхон қори Исмоилов минг кишилик гуруҳ раҳбари сифатида ҳаж ибодатини амалга оширади

26 Avg 2016 1655

    Хабарингиз бор, 24 август куни Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 470 кишидан иборат дастлабки гуруҳлари ҳаж ибодатларини адо этиш учун Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига учиб кетди. Эътиборлиси шундаки, улар орасида Тошкент шаҳар Шайхонторҳур тумани бош имом-хатиби, Шайх Зайниддин жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов ҳам бор.  
    Имом-хатиб минг кишилик зиёратчилар гуруҳи раҳбари (мингбоши) сифатида юртдошларимизнинг ҳаж амалларини тартибли ва кўнгилдагидек ўтишига масъул саналади. Шу боис, Одилхон қори Исмоиловга ана шундай масъулиятли ва шарафли вазифаларида куч-қувват ва сабр-тоқат тилаймиз! 
      Барча юртдошларимизга муқаддас ҳаж амалларини чиройли адо этиб, эсон-омон Она Ватанимизга қайтиш насиб этсин!

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди Матбуот хизмати