2006 йилда Малайзияда бўлиб ўтган Қуръони карим мусобақасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан қатнашиб, 77 иштирокчи орасида совринли ўринни эгаллаган ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом - хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом - хатиби.
Одилхон қори Юнусхон ўғли 2010 йилнинг “Энг намунали имом” кўрик танлови ғолибидир.
Одилхон қори илмий соҳада ҳам фаол ижод қилиб келмоқда. У халқимиз маърифати юксалишида хизмат қилаётган умидли имомлардандир.
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Тубанлик гирдоби” (2011) ва “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” (2012) номли китоблари нашрдан чиққан.
Одилхон Исмоилов “Кенг ризқ ва барака омиллари” (2011) ва “Тажвид қоидалари” (2011) китобларининг ҳам муаллифи саналади.
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр - оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган.
Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.
Матбуот ва интернет сайтларида Одилхон Исмоиловнинг кўплаб мақолалари эълон қилинган. У турли теледастурларда фаол иштирок этиб келади.