Одилхон қори Юнусхон ўғли

Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йил 18 майда Наманган шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.

 

Илк диний сабоқни оилада отаси Юнусхон қоридан олади ва 1997 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, хатмона ўтайди.

 

1998 - 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом - хатиб, 1999 - 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган.

 

2002 йилда “Имом ал-Бухорий” номли Тошкент Ислом Институтини тамомлаган.

 

2000 - 2011 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” жомеъ масжидида имом - хатиб вазифасида хизмат қилган.


“Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан ке…
148413 Iyul 2015
Рамазонга тайёргарлик Юртимизда юртдошларимизнинг эмин эркин ибодат қилишлари, уларга етарлича шарт шароит ярати…
346111 Iyul 2015